Европа халқ партиясининг Европарламентдаги фракцияси раҳбари Манфред Вебер АҚШ ташқи сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар фонида янги дунё тартиби пайдо бўлаётганини айтди.
"Биз янги дунё тартибида яшаяпмиз. Трамп бизни рақиб сифатида кўради - бу унинг божхона сиёсати айнан шуни кўрсатади," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Вебер АҚШ томонидан юқори импорт божларининг жорий этилишини "қора кун" ва Америка етакчиси Дональд Трампнинг "катта хатоси" деб таърифлади.
Сиёсатчи ЕИни ташаббусни ўз қўлига олишга ва бошқа давлатлар билан савдо бўйича "Трампга қарши келишувлар" тузишга чақирди.