Европарламентнинг икки фракцияси Америка технология магнатини Сахаров мукофотига номзод қилиб кўрсатди.
Сахаров номидаги “Фикр эркинлиги” мукофоти (Sakharov Prize for Freedom of Thought) - 1988 йилда Европа парламенти томонидан совет физиги ва ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Сахаров шарафига таъсис этилган инсон ҳуқуқлари мукофоти.
Халқаро алоқалар қўмитаси йиғилишида Европарламентнинг икки фракцияси И.Маскни юқорида қайд этилган мукофотга номзод қилиб кўрсатди.
Франция Европа парламенти аъзоси Тьерри Мариани Илон Маскни сўз эркинлиги учун курашнинг “тимсоли” деб атади.
2023 йилда "Уйғунлик ва демократия" сиёсий гуруҳи америкалик тадбиркорни Сахаров мукофотига номзод қилиб кўрсатди. “Уйғунлик ва демократия” тадбиркорнинг Twitterнинг ички ҳужжатларини (ҳозирги Х тармоғи, Маск 2022 йилда сотиб олган) нашр этиш қарорини илгари сурди. Гуруҳ буни сўз эркинлиги тамойилини ҳимоя қилиш билан баробар деб ҳисоблади.
Аммо ўша пайтда И. Маскга бу мукофот берилмаган. Қолган учта йирик фракция бу мукофотга эронлик курд аёл Махси Аминий номзодини илгари сурди.
Сахаров мукофотига 50 000 евродан иборат. Мукофот ҳар йили сўз эркинлиги, озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ёки демократияни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган шахслар ёки ташкилотларга берилади.