Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европарламент Россиядаги президентлик сайлови ноқонунийлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

Европарламент Россиядаги президентлик сайлови ноқонунийлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

Европарламент Владимир Путинни Россиянинг ноқонуний президенти деб тан олган резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Европарламент матбуот хизмати хабар берди.

Айбловга Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳам «сайлов» ўтказилгани сабаб бўлган.

Европарламент депутатларига кўра, Россия расмийларининг бу «бемаъни томошасидан» ягона мақсад Владимир Путин учун сайловнинг қонунийлиги, унинг ички қатағон сиёсати ва энг муҳими, Украинага қарши тажовузкор уруши учун кўриниш яратиш эди.

«Европа Иттифоқи Россия фуқаролик жамияти ва демократик мухолифатни фаол қўллаб-қувватлаши керак. Парламент аъзо давлатларни Путин билан алоқаларини минтақада тинчлик учун зарур бўлган масалалар, шунингдек, маҳбуслар алмашинуви, Украинадан депортация қилинган болаларни қайтариш ёки сиёсий маҳбусларни озод қилиш каби гуманитар ва инсон ҳуқуқлари мақсадлари билан чеклашга чақиради» дейилади баёнотда.

Киритилди: 09:33 26.04.2024. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!