Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Европарламент махсус резолюция қабул қилди

Европарламент махсус резолюция қабул қилди

Европарламент Грузиядаги ҳукмрон партиянинг “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини қабул қилишга уриниши муносабати билан махсус резолюция қабул қилди.

Европарламент депутатлари қонун лойиҳасини "Европа Иттифоқининг демократик тамойиллари ва қадриятларига мос келмайдиган" деб ҳисобламоқда. Резолюция матнида қайд этилишича, бу қонун Грузиядаги ҳуқуқий тартибининг бир қисмига айланса, мамлакатнинг ЕИга аъзолиги бўйича музокаралар бошланмаслиги керак.

Европарламент депутатлари, шунингдек, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқи ҳамкорларини “Грузия орзуси” партиясининг фахрий раиси, миллиардер Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти 17 апрел куни “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисидаги” қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, бу Грузияда кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлмоқда. Грузияликлар бир неча кундан бери ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда. Танқидчилар бу қонун Россиянинг шундай мазмундаги қонуни асосида ишлаб чиқилганини қайд этишган.

Киритилди: 04:05 26.04.2024. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!