Бу ҳақда кеча Европарламент йиғилишида айтиб ўтилди. Жиноят қурбонларининг 65 фоизи аёлларни ташкил этади.
Фирибгарлар қурбонларининг тил билмаслиги ва Европадаги қочқинларнинг янги яшаш тарзидан фойдаланишмоқда. Жиноятчиларнинг онлайн платформалар орқали одамларни ёллаш ва ўғирлаш эҳтимоли ошган.
Украиналиклар Европа Иттифоқининг вақтинчалик ҳимоя бўйича директиваси асосида Европада қонуний ишлаш ҳуқуқига эга.
Аммо кўплаб қочқинлар "норасмий ижтимоий доира" га тушиб, осонликча жиноят ққурбонига айланишмоқда дейилади учрашувда.