Бутун дунё бўйлаб фуқаролик авиацияси учувчилари самолёт кабинасида хавф ҳақидаги сигналларни тез-тез эшитмоқдалар ва уларга борган сари камроқ ишонч билдириляпти. Бунга GPS-спуфинг (сигнални сохталаштириш) сабаб бўляпти.
Ракеталар ҳам, кичик дронлар ҳам GPS тизимидан фойдаланади. Ҳарбийлар уларнинг сигналини бўғиш ёки сохталаштириш орқали уларни йўналишдан чалғитишга ҳаракат қилишяпти, бу усулни Россия ҳам, Украина ҳам, Исроил ҳам қўллаяпти. Бироқ, бунинг натижасида фуқаролик самолётларининг қурилмаларида ҳам узилишлар ва хатоликлар юзага келмоқда.
SkAI Data Services лойиҳасининг маълумотларига кўра, биргина Болтиқбўйи минтақасида сигнални сохталаштириш ҳолатлари сони икки йил ичида ўн бараварга ошган: 2023 йилдаги 7,7 мингтадан 2025 йилда 76 мингтадан кўпроққа етган.
АҚШ расмийларининг таъкидлашича, ушбу муаммо энг авж олган пайтда (2025 йилда) кунига қарийб мингтага яқын самолёт мазкур носозликка дуч келган, дейилади хабарларда.