Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бири Испанияда қўлга олинди

Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бири Испанияда қўлга олинди


Испания миллий полицияси Мадридда Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бирини қўлга олди . Қироллик Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, у гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда .

«Миллий полиция Европадаги энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бирини Мадридда гиёҳванд моддалар савдоси учун қўлга олди. Қочоқ оиланинг бошқа аъзолари билан биргаликда албан-косова жиноий ташкилотини бошқарган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, аниқлик киритилишича, Бельгияда келиб чиқиши албан миллатига мансуб эркак гиёҳванд моддалар савдоси, жиноий ташкилотда иштирок этиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби 13 та айблов бўйича 29 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жиноятлар 2014-2018 йиллар оралиғида содир этилгани тахмин қилинмоқда. Бу вақтда эркак Бельгияда жойлашган жиноий ташкилотни бошқарган, у наша этиштириш ва савдоси билан шуғулланган.

Киритилди: 03:10 17.09.2024. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!