Катарина Барли бу фикрни Tagesspiegel нашрига берган интервюсида билдирди.
Расмийнинг фикрича, Европа армиясини шакллантириш жараёнида Иттифоқнинг ўз ядро қуролини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Бўлажак Европарламент сайловларида Германия социал-демократларидан асосий номзод, шунингдек, Путиннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига таҳдидларини жиддий қабул қилишга чақирди ва агар Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашда давом эта олмаса, Европа Украинага ҳарбий ёрдамнинг асосий етказиб берувчисига айланишга тайёрланиши кераклигини билдирди.