Европа давлатларининг бирлашиши, “хоҳлаганлар коалицияси” АҚШ иштирокисиз Украинани зарур қуроллар билан таъминлай олмайди.
Бу ҳақда Американинг New York Times газетаси хабар бермоқда.
"Европа етакчилари Украинани зарур қурол-аслаҳа билан таъминлай олмасликларидан хавотирда. Ҳозирча улар тўғри бўлганга ўхшайди. Украинани қўллаб-қувватлаётган Европа давлатларининг "хоҳишдагилар коалицияси" жанг майдонига ҳарбий техника ва ресурсларни олиб киришда қийналмоқда Трамп Европа Украина хавфсизлигини кўпроқ зиммасига юклаши кераклигини айтган."
Нашрнинг қайд этишича, Украинани ҳарбий техника билан таъминлашдаги қийинчиликлар айни пайтда Европа ўз арсеналларини тўлдиришга мажбур бўлаётгани билан боғлиқ. Қироллик Бирлашган Хизматлар Институти ҳарбий фанлар бўйича директори Метю Савил нашрга таъкидлаганидек, гап шундаки, Европа давлатлари АҚШнинг Киевга ҳарбий ёрдамини қисқа муддатда тўлиқ алмаштира олмайди, лекин Европада шундай истак бўлса, ўрта ёки узоқ муддатда буни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, зарурий қурол-яроғ таъминоти бўлмаса, Украина чекинишда давом этади, деб ҳисоблайди нашр муаллифи.