Европа давлатлари, агар АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортса, Киевга топшириш учун Америка қуролларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундай қарор Европа Иттифоқининг ўз қурол-яроғ захиралари ва уларни кўпайтириш учун ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги туфайли қабул қилиниши мумкин, деб ёзади Блоомберг хабардор манбаларга таяниб.
Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден томонидан тасдиқланган Америка ёрдами заҳиралари 2025 йилнинг ёзидаёқ тугаши мумкин, деб хабар беради Блоомберг. Агентлик манбаларига кўра, Украинани янада қуроллантириш Россия армиясининг олдинга силжишини тўхтатишга ёрдам беради ва урушни тугатиш учун Владимир Путинга босимни оширади.