Reuters'га кўра, Европа давлатлари ўт очишни тўхтатиш ёки тинчликка эришилган тақдирда Украинага ҳарбий контингент юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, ҳарбий контингент сони 100 минг нафаргача бўллади.
Маълумотларига кўра, контингент асосини Германия, Франция, Италия, Буюк Британия ва Полша каби давлатлардан иборат коалиция ташкил қилиши мумкин.