Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Украинага ҳарбий контингент жойлаштирса, унинг таркибига авиация ва флот ҳам кириши мумкин

Европа Украинага ҳарбий контингент жойлаштирса, унинг таркибига авиация ва флот ҳам кириши мумкин

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Европа давлатлари бош штаб раҳбарларининг Лондондаги учрашувидан сўнг шундай хулосага келинган.

"Амалга ошиш эҳтимоли энг юқори режага кўра, Буюк Британия ва Франция тинчликпарвар кучлари Украинадаги асосий шаҳарлар, портлар ва стратегик аҳамиятга эга объектларга жойлаштирилади. Қора денгизда эса патрул кемалари ва мина тозалаш кемаларини юбориш режалаштирилган. Шунингдек, Полша ҳамда Руминияда самолётлар ва қўшимча қуруқлик қўшинлари жойлаштирилиши мумкин", дея хабар бермоқда Bloomberg.

Россия бир неча бор Европа тинчликпарвар кучларининг Украинага киришига қарши эканлигини билдирган ва фақат бетараф давлатлар тинчликпарвар контингенти бўйича муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, АҚШ ҳам Украинадаги Европа тинчликпарвар кучларига ҳарбий кафолат беришдан бош тортмоқда. Буюк Британия эса Вашингтондан бундай кафолатларни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, тинчликпарвар контингент масаласида якуний қарор ҳали қабул қилинмаган бўлиб, ҳозирча фақат маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:49 21.03.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!