Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европа Россияни ушлаб туришга тайёр бўлиши керак

Европа Россияни ушлаб туришга тайёр бўлиши керак

Агар Украинадаги можаро ҳаддан ошиб кетса, Европа Россияни ушлаб туришга тайёр бўлиши керак, дейди Франция президенти Эммануел Макрон.

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида, агар бирор нуқтада "руслар жуда узоққа боришса", барча европаликлар "уларни ушлаб туриш учун ҳаракат қилишга тайёр бўлишлари керак" дея фикр билдирди.

Шунингдек, у Франция ҳарбий ҳаракатларга киришмаслигига умид билдирди.

Аввалроқ Макрон француз ҳарбийларини Украинага жўнатишнинг иккита шартини айтиб ўтган эди: Россиянинг фронтдаги ютуғи ва Киев сўрови. Кремл бу сўзларни жуда хавфли деб ҳисоблади

Шу билан бирга, Макрон Франция на Россия билан, на рус халқи билан уруш ҳолатида эмаслигини қайд этди.

Киритилди: 23:20 11.05.2024. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!