Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европа Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

Европа Россия билан эҳтимолий урушга тайёрланмоқда

📍 “Politico” нашрининг хабар беришича, Европа мудофаа вазирлари ва генераллари Норвегияда ўтказилган Россия билан эҳтимолий қуролли можаро сценарийси асосидаги машғулотларда қатнашди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга “Россиянинг душманона ҳаракатлари” ҳақидаги хабарлар етказилган. Улар разведка маълумотлари, газета мақолалари ва ижтимоий тармоқлардаги постлар асосида стратегик қарорлар қабул қилиш вазифасини бажарган. Машғулотнинг асосий мақсади — НАТО давлатларининг тезкор қарор қабул қилиш, мувофиқлаштириш ва хавфга жавоб бериш салоҳиятини синовдан ўтказишдан иборат бўлган.

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хилининг сўзларига кўра, бу машғулотларда иштирок этган мамлакатлар — Шимолий Европа давлатлари Россия ҳарбийларининг ёнида яшайди. Унинг таъкидлашича:
“Биз таҳдидларни энг аниқ баҳолай оладиган, энг тезкор жавоб бера оладиган ва НАТОни бу хавфларни жиддийроқ қабул қилишга мажбур қила оладиган давлатлармиз.”

Машғулотда Норвегия, Буюк Британия, Швеция, Дания, Финляндия ҳамда Балтиқбўйи мамлакатлари вакиллари иштирок этган. Ушбу ҳарбий машқлар Шимолий Европа хавфсизлик архитектурасини мустаҳкамлаш ва Россия таҳдидларига қарши тезкор мудофаа механизмларини шакллантиришга қаратилган.

🇵🇱 Польшада ҳам ҳарбий тайёргарлик ишлари фаол равишда олиб борилмоқда. Аввалроқ мамлакат Мудофаа вазирлиги янги захира ҳарбий тайёрлов дастурини эълон қилган эди. Режага кўра, 2026-йилгача Польшада 400 минг захира аскар тайёрланади.

Мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш бу ташаббусни “Польша тарихидаги энг йирик ҳарбий тайёргарлик дастури” деб атаган.

Киритилди: 17:36 07.11.2025. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!