Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа парламенти АҚШни жосусликда айблади

A A A
Европа парламенти АҚШни жосусликда айблади

Маълум бўлишича, июнь ойида Европа парламенти Вашингтондан Америка махсус хизматларининг Иттифоқ ҳудудидаги «жосуслик фаолияти» билан боғлиқ тушунтириш сўраган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ савдо сиёсатида, хусусан, мудофаа саноатида фойда олиш учун шундай сиёсат олиб борган. Айтилишича, Парламент аъзоси, Европа Комиссияси жосуслик ҳақидаги хабарларни батафсил текширгани ёки йўқлиги ҳақида савол берган.

«Жосусликка қарши чоралар аъзо давлатлар ваколатига киради. Европа Комиссияси аъзо давлатлар ўртасидаги разведка фаолиятини қанчалик мувофиқлаштиради?», — деган у. Бундан ташқари «Süddeutsche Zeitung» газетаси АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Германия канцлери Ангела Меркель ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаерни кузатгани ҳақида ёзган.

Газетанинг ёзишича, Дания разведка хизматлари америкаликларга Копенгаген яқинида махсус станция қуриш имконини берган. АҚШ у ердан ҳам телефонларни тингланган.

https://russian.rt.com/world/news/894336-es-shpionazh-ssha-deputat

Киритилди: 18:48 10.08.2021. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар