Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Европа мамлакатлари орасида энг қисқа соғлом ҳаёт давомийлигига эга давлат маълум қилинди

Европа мамлакатлари орасида энг қисқа соғлом ҳаёт давомийлигига эга давлат маълум қилинди

Европа мамлакатлари орасида Украина энг қисқа соғлом ҳаёт давомийлигига эга.

Бу ҳақда Lancet тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот хулосасида маълум қилинди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, айни пайтда умр кўриш давомийлиги атиги 61,7 ёш ҳисобланувчи Украинада 2019 йилда умр кўриш давомийлиги (соғлом ва носоғлом бўлишидан қатъи назар) 73,8 ёш (аёллар учун 78,3, эркаклар учун 69 ёш)ни ташкил этган.

Жаҳон бўйича ўртача соғлом ҳаёт давомийлиги 63,5 ёшни ташкил этишини қайд этган мутахассисларининг сўзларига кўра, Европа мамлакатлари орасида Исландия (71,9 йил) энг узоқ соғлом ҳаёт давомийлигига эга.

Шарқий Европада эса ўртача соғлом ҳаёт давомийлиги 62 ёшни ташкил этади. Шу қаторда Россияда ушбу кўрсаткич 63,7, Белоруссияда 65, Грузияда 64,4, Озарбайжонда 63, Қозоғистонда 63,1, Қирғизистонда 64,9, Тожикистонда 61,8, Туркманистонда 62,7, Арманистонда 66,6, юртимизда эса 60,9 ёшга тенгдир.

Таъкидланишича, тадқиқот давомида мутахассислар 204 мамлакат ҳамда ҳудудлар, шунингдек, 1950 йилдан 2019 йилгача танлаб олинган субмиллий минтақалардаги туғилиш, ўлим, миграция ва аҳоли кўрсаткичларини таҳлил қилишган.

 

 

 

 

 

Киритилди: 21:25 20.10.2020. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!