Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа компаниялари юқори газ нархи туфайли ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиради

A A A
Европа компаниялари юқори газ нархи туфайли ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиради

Европа мамлакатларидаги энергетика инқирози Америка иқтисодиёти учун энг фойдали ҳисобланади, чунки газ нархининг юқорилиги Европа компанияларини ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришга мажбур қилмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

“Америка иқтисоди Европадаги энергетика инқирозидан энг кўп фойда кўрганлар қаторида бўлди”, — дея мақоладан иқтибос келтиради РИА Новости.

Қайд этилишича, газ нархи ошиши фонида пўлат, ўғит ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Европа компаниялари ўз корхоналарини секин-аста АҚШга кўчирмоқда, чунки у ерда энергия нархлари барқарорлиги кузатилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Европа ишлаб чиқаришининг бир қисми АҚШга ўтказилиши фонида АҚШ ҳукумати саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантириш бўйича қатор чора-тадбирларни маъқуллаган.

Киритилди: 16:07 23.09.2022. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!