Европа Иттифоқи раиси ўринбосари Хенна Вирккунен америкалик миллиардерни Германия Бундестагига сайловлар олдидан сайлов кампаниясига аралашмасликка чақирди. "Биз вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз, мен кейинги қадамларни қўйишдан тортинмайман", деди Европа Комиссиясининг технологик суверенитети учун масъул Виркуннен Frankfurter Allgemeinen Zeitung газетасига берган интервюсида.
Виркуннен Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига оид ҳозирги жараённи эслади. Гап Х ижтимоий тармоғи Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузганлиги ҳақидаги шубҳа билан боғлиқ ҳолда 2023-йил охиридан бошлаб ЭК даъвоси ҳақида бормоқда. Қонун, бошқа нарсалар қатори, онлайн платформаларда дезинформация тарқалишига ёрдам беришни тақиқлайди ва улардан сайловлар ва оммавий нутқлар учун хавфларни минималлаштиришни таъминлашни талаб қилади.
9-январ куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ишончли одами бўлган миллиардер “Германия учун алтернатив” ҳамраиси Элис Вайдел билан Х-стрим ўтказди.