Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европа Комиссияси: Европа Иттифоқи давлатлари визалар берилишини чеклашлари мумкин

Европа Комиссияси: Европа Иттифоқи давлатлари визалар берилишини чеклашлари мумкин

ЕИ давлатлари визалар берилишини мустақил равишда чеклаш ҳуқуқига эга, деди РИА Новости агентлигига Еврокомиссиянинг ички ишлар бўйича матбуот хизмати вакили.

Унга кўра, Европа Иттифоқи давлатлари виза аризаларини индивидуал асосда кўриб чиқиш ва визалар бериш учун жавобгардир.

“Шунга ўхшаб, фақат аъзо давлатлар виза беришни чеклаши мумкин. Бироқ, ҳар доим визалар берилиши керак бўлган одамлар тоифалари бўлади - масалан, гуманитар ҳолатларда, оила аъзолари учун, журналистлар ёки диссидентлар учун ", - деди ЕК вакили.

18 августдан бошлаб Эстония ҳукумати россияликларга виза беришга чекловлар киритди ва Шенген визаси берилган Россия фуқароларини республика ҳудудига киритишни тўхтатди.

Киритилди: 12:19 18.08.2022. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!