Инсайдларга кўра, Европа клублари Беҳруз Каримовни кузатишмоқда.
Маълумотларга кўра, Франциянинг “Страсбург” клуби ҳамюртимизга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, бошқа клублар скаутлари ҳам Беҳрузни кузатиб бормоқда.
Футболчиларимизнинг Европадаги ўйинлари, хусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги омадли ўйинлари Европани ўзбек футболига ҳам жиддий эътибор қаратишга мажбур қилмоқда. Ажаб эмас, Беҳруз Каримовни мундиалдан кейин кучли бешлик чемпионатларида кўрсак.