Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Фицо самолётининг Россияга парвозини таъқиқлади

A A A
Европа Иттифоқининг айрим давлатлари Фицо самолётининг Россияга парвозини таъқиқлади

Словакия Бош вазири Роберт Фицо матбуот анжуманида айтишича, Европа Иттифоқи айрим мамлакатлари унинг Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Россияга учмоқчи бўлган самолётининг ўз ҳудудлари устидан парвоз қилишини тақиқлаётган экан.

"Бу ёқимсиз ҳолат. Европа Иттифоқи ҳудуди орқали бирор жойга учмоқчи бўлсангиз-у, улар сизга: "Йўқ, бизнинг ҳудудимиз орқали уча олмайсиз", дейишса. Мен нимани назарда тутаётганимни, халқаро муносабатлар нуқтаи назаридан қандай аҳволга тушиб қолганимизни тасаввур қилинг," - деди Фицо.

Словакия Бош вазири аниқ қайси давлатлар ҳақида гап кетаётганини аниқлаштирмади.

Фицо 9 май куни Москвада бўлишини яна бир бор тасдиқлади. У билан бирга делегация таркибига икки нафар талаба ҳам киради.

Киритилди: 23:59 04.05.2025. Ўқилди: 946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!