Европа Иттифоқида можаро тугаганидан кейин миллионлаб украиналик қочқинлар билан нима қилишни билишмаяпти, деб ёзади Euractiv.
"Ўт очишни тўхтатиш бир кечада вазиятни ўзгартириши мумкин ва қабул қилувчи мамлакатлар бу ҳимоя чораларини бекор қилиш, интеграцияга интилиш ёки қочқинларни уйларига жўнатиш ҳақида қарор қабул қилишлари керак бўлади," - дейилади материалда.
Қайд этилишича, 4,3 миллионга яқин украиналик қочқин Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимоя мақомидан фойдаланади. Йўриқнома вақтинчалик бўлиб, 2026 йил март ойигача узайтирилди. У украиналикларга яшаш, ишлаш ва хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.