Европа Иттифоқи янги кўп қутбли дунё тартиби остида йўқ бўлиб кетиши мумкин, деди Франция президенти Эммануэл Макрон.
2-октабр куни Берлинда Bloomberg тадбирида сўзлаган Франция раҳбари блокнинг ягона бозорининг «кўпайган» ва «ортиқча тартибга солиниши»ни қоралади. Унинг огоҳлантиришича, агар Европа Иттифоқи худди шу йўлда давом этса, бу АҚШ ва Хитой қўлида ҳалокатга учраши мумкин.
«Европа Иттифоқи ўлиши мумкин», деди Макрон ва дунёдаги энг йирик савдо блоклари ўз иқтисодларини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш фойдасига халқаро қоидаларга эътибор бермасликлари ҳақида огоҳлантирди.
«Бизнинг эски моделимиз тугади... Биз ҳаддан ташқари тартибга соляпмиз ва кам сармоя киритяпмиз. <..> Келгуси икки-уч йил ичида классик дастуримизга амал қилсак, бозордан четда қоламиз. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ», - дейди у.
Макрон, шунингдек, Европа Иттифоқининг АҚШга «ҳаддан ташқари қарамлиги» ҳақида огоҳлантирди ва ноябрь ойидаги сайлов натижаларидан қатъи назар, мамлакат манфаатлари бошқа томонга силжишини айтди.
«Маъмурият нима бўлишидан қатъий назар, биз вазиятимиз ҳақида аниқ бўлишимиз керак деб ўйлайман», деди у. - Европа энди АҚШ учун устувор вазифа эмас.