Бугун 2 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ва Япония «тарихий» мудофаа шартномасини туздилар

 Европа Иттифоқи ва Япония «тарихий» мудофаа шартномасини туздилар

Япония ва Европа Иттифоқи мудофаа шартномасини туздилар, Европа Иттифоқи бош дипломати Жосеп Боррел буни тарихий ва «жуда ўз вақтида» қадам деб атади.

Боррелл ва унинг япониялик ҳамкасби Такеши Ивая қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, мудофаа саноати ва космик хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш ҳамда бошқа масалалар бўйича келишувни тақдим этди.

«Мен вазир Ивая билан биргаликда Европа Иттифоқи ва Япония ўртасида хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни эълон қилишдан жуда мамнунман», деди Боррелл.

Ўнлаб йиллар давомида ҳарбий техника учун АҚШга таяниб келган Япония, шунингдек, Европа Иттифоқи аъзолари Италия ва Буюк Британия билан 2035 йилгача тайёр бўлиши кутилаётган янги қирувчи самолётни ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!