Европа Иттифоқи Украинага босқиннинг 3 йиллиги муносабати билан Россияга қарши 16-санкциялар пакетини тайёрламоқда.
"2025 йил февралида эълон қилиниши кутилаётган навбатдаги чекловларга тайёргарлик аллақачон бошланган", деб ёзади Wеlt am Sonntag ҳафталик нашри Брюсселдаги дипломатларга таяниб.
Дипломатларнинг фикрига кўра, санкцияларнинг 16-пакети “Москвага аниқ сигнал” сифатида назарда тутилган бўлиб, у Россия иқтисодиётининг ҳозиргача санкциялар умуман таъсир қилмаган ёки етарли даражада таъсир кўрсатмаган соҳаларига қарши чораларни ўз ичига олади.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши 15-санкциялар пакети 16 декабр куни қабул қилинган эди.
"Ушбу санкциялар пакети Россия ҳарбий машинасини ва бу урушни амалга ошираётганларни, жумладан, Хитой компанияларини заифлаштиришга қаратилган", — дея фикр билдирди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас.