Европа Иттифоқи давлатлари Украинага Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромад ҳисобидан 35 миллиард евро миқдорида кредит ажратиш механизми бўйича келишиб олдилар. ЕИ бу маблағларни шу йилнинг ўзида Украинага беришни бошлаш ниятида.
Ушбу кредит маблағи G7 мамлакатлари Украинага ваъда қилган жами 45 миллиард евро миқдоридаги кредитдаги Европа Иттифоқининг улушидир.
Айни пайтда Россиянинг 210 миллиард еврога яқин активлари Европа молия ташкилотлари ҳисобларида музлатилган. Еврокомиссия маълумотларига кўра, улар йилига 3 миллиард еврогача фойда келтириши мумкин. Россиянинг ушбу активларини музлатиб қўйган Европа Иттифоқи санкциялари ҳар олти ойда янгиланади.