Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинадан “Дружба” нефт қувури таъмирини тезлаштиришни талаб қилмоқда — “Озодлик радиоси”

Европа Иттифоқи Украинадан “Дружба” нефт қувури таъмирини тезлаштиришни талаб қилмоқда — “Озодлик радиоси”

Аввалроқ Украина қувурга дрон зарбаси натижасида зарар етказилганини маълум қилган эди.

Еврокомиссия маълумотига кўра, Брюссел Украинадаги ваколатли органлар билан доимий алоқада бўлиб, нефт етказиб беришни имкон қадар тезроқ тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Нефт оқими тўхтатилиши фонида, Словакия бош вазири Роберт Фицо Киевни жараённи чўзаётганликда айблаб, вазиятни “сиёсий шантаж” деб атаганди.

Шу билан бирга, Брюссел Венгрия ва Словакияда стратегик нефт захиралари мавжудлиги сабаб ушбу мамлакатлар учун қисқа муддатли истиқболда энергетика хавфсизлигига таҳдид йўқлигини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!