Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Люксембургда йиғилади

A A A
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Люксембургда йиғилади

Душанба куни Люксембургда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел раислигида Европа Иттифоқининг 27 давлати ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Европа дипломатлари халқаро вазиятнинг долзарб масалаларини, жумладан, Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Албания, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония, Черногория, Сербия ва Косово ташқи ишлар вазирлари Люксембургга таклиф қилинди, улар билан Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Ғарбий Болқондаги вазиятни муҳокама қилади.

Вазирлар алоҳида Грузия бўйича фикр алмашадилар ва мамлакатдаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилишади.

Киритилди: 21:10 24.06.2024. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!