Европа Иттифоқи санкцияларни четлаб ўтиш учун Марокаш ва Испания орқали юз минглаб тонна Россия дизел ёқилғисини олди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.
2025-йилнинг март-апрель ойларида Испания портларига Марокашдан 123 минг тонна дизел ёқилғиси етиб келди, бу аввалги 4 йилдагидан кўп.
Журналистлар ёқилғининг катта қисми Россиядан келиб чиққанлигини аниқладилар: Марокаш санкцияларга қўшилмай, Россия Федерациясидан ортиқча ёқилғи сотиб олади ва уни ўз маҳсулоти сифатида яшириб, қайта экспорт қилади.
Испания расмийлари текширув бошлади, бироқ унинг жисмоний ўхшашлиги туфайли ёқилғининг келиб чиқишини исботлаш қийин бўлади.