Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Россияни кучли рақиб деб атади

Европа Иттифоқи Россияни кучли рақиб деб атади

Европа мудофаа комиссари Андрюс Кубилюс Россияни Европа учун кучли рақиб деб атади.

Унинг сўзларига кўра, Европа Россиянинг кутилмаганда парчаланиб кетиши ёки иқтисодиёти зарур маҳсулотларни ишлаб чиқара олмай қолиши ҳақидаги умидлардан воз кечиши керак.

Кубилюс Россия ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ҳарбий саноатини модернизация қилиш имкониятига эга эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Украина ҳам ишлаб чиқариш салоҳиятини шу даражага етказиши зарур.

Комиссарнинг қайд этишича, Россиянинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Европа хавфсизлик ва мудофаа масалаларига жиддий ёндашиши керак.

Киритилди: 19:41 18.09.2026. Ўқилди: 1609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!