2025 йилда Европа Иттифоқи давлатлари Россия фуқароларига 620 мингдан ортиқ Шенген визаси берди.
Бу Украинадаги уруш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Визаларнинг асосий қисми туристик мақсадларда расмийлаштирилган.
Россияликлар энг кўп Франция, Италия ва Испания орқали виза олиш учун мурожаат қилган.
Энг кўп кириш рухсатномасини Франция берган бўлиб, у ерда тасдиқланган визалар сони бир йил ичида қарийб чоракка ошган.