Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи етакчилари лавозимга киришгандан сўнг дарҳол Киевга етиб келди

Европа Иттифоқи етакчилари лавозимга киришгандан сўнг дарҳол Киевга етиб келди


Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас 1 декабрь, якшанба куни – янги лавозимлардаги биринчи иш кунида Киевга етиб келди.

Улар Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни режалаштирмоқда, деб ёзади дпа. Шунингдек, DW маълумотларига кўра, Украина ҳукумати, парламенти ва фуқаролик жамиятининг бошқа аъзолари билан учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.

«Биз аниқ хабар юбориш учун келдик: биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деди Кошта. Каллас дпа билан суҳбатда, Американинг Украинани қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ ноаниқлик фонида «Европа ўз томонида эканлигини кўрсатиши жуда муҳим»лигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи раҳбарияти 2024 йил ёзида бўлиб ўтган Европа парламентига умумевропа сайловларидан сўнг янгиланди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўз ўрнини сақлаб қолди, бу ЕИ тарихидаги биринчи ҳолат бўлди.

Киритилди: Бугун 01:05. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!