Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтиришга келишиб олди

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтиришга келишиб олди

Европа Иттифоқи давлатлари Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Янги чекловлар Ҳормуз бўғозини блокада қилишда иштирок этган шахсларни ҳам қамраб олади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Люксембургда ўтган ташқи ишлар вазирлари учрашувида Европа Иттифоқи минтақадаги ҳарбий-денгиз миссиясини кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Ҳозирги миссия Қизил денгиздаги кемалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Каллас таъкидлашича, янги чоралар минтақадаги хавфсизлик таҳдидларига жавоб сифатида қабул қилинмоқда.

Киритилди: 22:40 21.04.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!