Европа Иттифоқи: БМТ Бош котиби BRICS саммитида Украинадаги урушни қоралаши керак.
"Қозондаги BRICS саммитининг барча иштирокчилари ушбу платформадан фойдаланиб, Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги урушни зудлик билан тугатишга чақиришлари керак. Хусусан, бу чақириқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ҳам тегишли", — деди Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати расмий вакили Питер Стано.
Унинг сўзларига кўра, Гутерриш Путиндан "рус қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан ва сўзсиз олиб чиқиб кетишини" талаб қилиши керак.