Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Арманистон билан муносабатларни чуқурлаштиришни эълон қилди

Европа Иттифоқи Арманистон билан муносабатларни чуқурлаштиришни эълон қилди

Европа Иттифоқи ва Арманистон икки томонлама ҳамкорликни амбицияли кенгайтириш устида иш бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда Европа ташқи ишлар вазири Жосеп Боррель ЕИ-Арманистон ҳамкорлик кенгашининг бешинчи йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Боррелнинг қўшимча қилишича, ЕИ яқин келажакда Арманистон билан хавфсизлик ва мудофаа соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш ниятида. Бундан ташқари, дипломатнинг сўзларига кўра, ўтган йили Озарбайжон армиясининг ҳарбий амалиётидан сўнг ўз уйларини ташлаб кетган Қорабоғ арманларини қўллаб-қувватлаш.

«Биз Тоғли Қорабоғдан кўчирилган арманларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз ўрта ва узоқ муддатда Арманистонни қўллаб-қувватлашни, қочқинларнинг жамият ва иқтисодиётга интеграциялашувини давом эттирамиз», — деди Боррель.

Киритилди: 23:37 13.02.2024. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!