Европа Иттифоқи АҚШ хизматлари экспорти, жумладан, йирик технология компаниялари хизматлари бўйича чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри хабар бермоқда.
Брюссел 10 март куни Вашингтон пўлат ва алюминий импортига тарифларни эълон қилганидан сўнг, 26 миллиард еврогача бўлган америкалик товарларга қўшимча божлар жорий қилди, дея хабар беради манбалар. Бироқ, Европа расмийлари ва дипломатларига кўра, "АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари кўлами" жамиятдан "янада кучлироқ савдо воситаларидан" фойдаланишни талаб қилади.
Қарши чоралар "технологик гигантларнинг интеллектуал мулкига чекловлар" ва аъзо давлатларга Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош алоқа хизматлари учун давлат шартномаларини ютиб олишларини тақиқлашни ўз ичига олиши мумкин. Италия аллақачон тизимдан фойдаланишни қайта кўриб чиқмоқда.