Apple “Рақамли бозорлар тўғрисида"ги қонунни бажармаганлиги сабабли навбатдаги жаримага тортилиши мумкин, дея хабар бермоқда Bloolmberg нашри.
Еврокомиссия компанияга янги шарт қўйди: Apple 26 июнгача App Стореъда учинчи томон ҳаволалари орқали амалга оширилган тўловлардан комиссия олишни тўхтатиши шарт.
Акс ҳолда, компания бундай турдаги барча транзаксиялар учун кунига жаҳон даромадининг 5%и миқдорида жаримага тортилади.
Ҳозирда ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаволалари орқали амалга оширилган тўловлар учун олинадиган комиссия 15−30%ни ташкил этмоқда.
Apple вакиллари Европа Комиссияси талабларни бажариш учун жуда қисқа муддат белгилаганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, талаблар тобора қаттиқроқ бўлиб бораётгани сабабли, компания ўзининг Европа Иттифоқи меъёрларига қачон мувофиқ бўла олишини аниқ билолмаяпти.
Бундан ташқари, Apple комиссия олиниши керак бўлган барча технологик инфратузилмани бепул тақдим этиш мумкин эмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Европа Иттифоқининг App Стореъда учинчи томон ҳаволаларини жойлаштириш рухсатини бериш талаби ҳали-ҳануз воқеликка мос келса-да, ўз инфратузилмасини арзон-гаровга тақдим этиш талаби очиқдан-очиқ талон-тарожга ўхшаб кетмоқда.