Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Афғонистонга гуманитар ёрдам юбoрди

Европа Иттифоқи Афғонистонга гуманитар ёрдам юбoрди

Европа Иттифоқи кучли зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди.

Бу ҳақда ЕИнинг расмий вакили Ева Хрнчирова журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, зарур маҳсулотларнинг биринчи партияси ҳафта охиригача Қобулга етказиб берилади.

Хрнчированинг таъкидлашича, ЕИ 1 миллион еврони сафарбар қилган ва 130 тонна гуманитар ёрдам юборган. Маблағлар аллақачон жойларда фаолият юритаётган гуманитар шерикларга ўтказилган.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган икки гуманитар рейс орқали чодирлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур жиҳозлар етказилади. Шунингдек, “Коперник” сунъий йўлдош хизмати ёрдам етказиб беришда фавқулодда ҳолатлар харитасини тузиш учун қўлланилади.

Бу янги ёрдам 2025 йилда мамлакатдаги гуманитар ташкилотлар учун ажратилган 161 миллион еврoлик ёрдамни тўлдиради. ЕИнинг барча ёрдамлари фақат шерик ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Киритилди: 19:07 02.09.2025. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!