Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа Исроилга санкция қўя оладими? Боррел кескин баёнот берди

Европа Исроилга санкция қўя оладими? Боррел кескин баёнот берди

Европа Иттифоқи Фаластин-Исроил можаросига таъсир қилиши мумкин, чунки Ғазо сектори ҳудудига тушаётган бомбаларнинг ярми Европада ишлаб чиқарилган, деди Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Жозеп Боррел Cadena SER радиостанциясига берган интервьюсида.

"Агар Европа хоҳласа, унда Исроилга таъсир ўтказиш учун кўп имкониятлар мавжуд. Ғазога тушаётган бомбаларнинг ярми Европада ишлаб чиқарилган бомбалардир," - деди у.

Боррелнинг сўзларига кўра, Еврокомиссия Исроил билан савдони чеклаши ва унинг кабинетига нисбатан санкциялар киритиши мумкин.

Бироқ, Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Европанинг бирор чора кўришига шубҳа қилмоқда.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Украина ва Ғазодаги можароларга турлича муносабатда бўлгани учун аллақачон жаҳон ҳамжамиятининг ишончини йўқотган.

Киритилди: 16:05 22.05.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!