Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа гранди Рафиньяни сотиб олмоқчи - Тафсилотлар

Европа гранди Рафиньяни сотиб олмоқчи - Тафсилотлар

«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас Франциянинг «ПСЖ» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, парижликлар Рафиньянинг трансфери учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишга тайёр. Қайд этилишича, агар «Барселона» ушбу келишувга рози бўлса, ўз молиявий муаммоларини батамом ҳал этиши ва Ла Лиганинг «1:1» молиявий қоидасига қайта олиши мумкин бўлади.

Жорий мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Рафиньянинг айни дамдаги бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 19:13. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!