Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Европа Эронга санкциялар тикланиши билан таҳдид қилмоқда

Европа Эронга санкциялар тикланиши билан таҳдид қилмоқда

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барронинг таъкидлашича, агар Эрон ядровий фаолияти юзасидан музокаралар ўтказишдан бош тортса, Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари — ЕИ3 (Франция, Германия ва Буюк Британия) жорий ёзда Теҳронга қарши санкцияларни қайта тиклаши мумкин.

Барро "Le Monde" нашрига берган интервьюсида шундай деди:

«Агар Теҳрон ўз ядровий дастури бўйича хавфсизлик манфаатларимизни кафолатлайдиган қатъий ва узоқ муддатли асосда музокаралар ўтказишдан бош тортса, ёзда ушбу механизмни фаоллаштирамиз».

Ушбу баёнот Эроннинг яқинда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликни чеклаши ва ядровий фаолиятини кучайтириши ортидан янгради.

Киритилди: 19:34 02.07.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!