Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа давлатлари нега АҚШдан олтин захираларини олиб чиқмоқда?

Европа давлатлари нега АҚШдан олтин захираларини олиб чиқмоқда?

АҚШдаги Кентукки штатида жойлашган Форт-Нокс мажмуаси мамлакат олтин захирасининг қарийб ярми сақланадиган асосий омборлардан бири ҳисобланади. Бироқ сўнгги йилларда Европа давлатлари АҚШни олтин сақлаш учун аввалгидек ишончли жой деб ҳисобламасликка ўтмоқда.

Сўнгги икки йил ичида Нидерландия ва Франция ўз олтин захираларининг бир қисмини АҚШдаги омборлардан олиб чиқди. Улар бу қарорни геосиёсий беқарорлик билан изоҳлаган.

Олтин захиралари ҳажми бўйича дунёда иккинчи ва учинчи ўринларда турадиган Германия ва Италиядаги айрим сиёсатчилар ҳам Дональд Трамп маъмуриятининг сиёсатини ноаниқ деб ҳисоблаб, олтинни АҚШдан қайтаришга чақирган.

Британиянинг Oxford Economics таҳлилий компанияси эксперти Себастьян Тийенинг DWга айтишича, АҚШ ҳукумати Европа давлатларига тегишли олтинни тўғридан-тўғри мусодара қилиши «ўта эҳтимолдан йироқ». Бироқ фавқулодда вазият юзага келганда ушбу активларга кириш имконияти билан боғлиқ хавотирлар асосли бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШ, хусусан, Манҳэттендаги Нью-Йорк Федерал захира банки ҳали ҳам Европа давлатлари, жумладан Германия олтинини сақлаш учун асосий марказлардан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!