Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёрми?

Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёрми?

NATO Бош котиби Марк Рютте Трампга Европа АҚШни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди. Алянс бош котиби қачондир АҚШ ҳужумга учраса, иттифоқчилар у билан бирга бўлишига кафолат берди.

"Сиз агар Қўшма Штатларга ҳужум қилинса, NATO давлатлари ёрдамга келишига шубҳа қилишингизни айтгансиз. Мен сизга айтсам, улар АҚШга ёрдамга боради. Улар аллақачон Афғонистонда америкаликларга кўмакка боришган, буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Ўшанда қурбон бўлган ҳар икки америкаликка NATO'нинг бошқа давлатидан ўз оиласига қайтмаган бир аскар тўғри келган эди", — деди Рютте Қўшма Штатлар президенти билан Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида.

Шу билан бирга у Трамп президентлиги даврида NATO ҳар қачонгидан ҳам кучайганини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!