Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботи: ЕОИИда қандай маҳсулотлар ишлаб чиқариш оширилади?

Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботи: ЕОИИда қандай маҳсулотлар ишлаб чиқариш оширилади?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида асосий полимерлар ва синтетик каучуклар ишлаб чиқариш 2035 йилга бориб икки баравар кўпайиб, йилига 20 миллион тоннадан зиёдни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) ҳисоботида маълум қилинди.

Улар Евроосиё минтақасида нефт-кимё саноати юқори суръатларда ривожланаётганини таъкидламоқда.

“Евроосиё минтақаси халқаро меҳнат тақсимотидаги мавқеини яхшилаши мумкин. Айни пайтда минтақа жаҳон нефт-кимё саноатининг атиги 2,1 фоизини ташкил қилади ва биринчи навбатда хом ашё (асосан нефт ва газ) етказиб берувчиси сифатида жойлашган. Бироқ, минтақа уни глобал полимер ишлаб чиқариш марказига айлантириш учун барча шарт-шароитларга эга”, — дейилади Евроосиё тараққиёт банкининг “Евросиё нефт ва газ-кимё саноати: қайта ишлашни чуқурлаштириш истиқболлари” ҳисоботида.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, ЕОИИда асосий полимерлар ва синтетик каучуклар ишлаб чиқариш ҳар йили 5,8 фоизга ошади.

Киритилди: 16:02 17.04.2024. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!