Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссия Украина учун ҳамкор давлатларни молиявий ёрдамга чақирди

Еврокомиссия Украина учун ҳамкор давлатларни молиявий ёрдамга чақирди

Европа комиссияси Европа Иттифоқининг ҳамкор давлатларига 2026-2027 йилларда Киевнинг ортиб бораётган молиявий эҳтиёжларини қоплашда иштирок этишга чақириқ билан мурожаат қилди.

Брюсселдаги брифингда Еврокомиссиянинг расмий вакили Паула Пиньо маълум қилишича, Европа Иттифоқи айни пайтда Украинага аввалдан ваъда қилинган 90 миллиард евролик кредитга асосий эътиборни қаратган.

Унинг таъкидлашича, Киевнинг барча молиявий эҳтиёжларини Европа Иттифоқининг ўзи тўлиқ қоплай олмайди.

"...Шу қисми бўйича биз ҳамкорларимизни жараёнга қўшилиш ва ўз ҳиссасини қўшишга чақирдик", — дея Пиньонинг сўзларини РИА Новости келтиради.

Киритилди: 18:30 01.09.2026. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!