Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Евроиттифоқ Украинага навбатдаги 1 миллиард евролик траншни ўтказди

A A A
Евроиттифоқ Украинага навбатдаги 1 миллиард евролик траншни ўтказди

Евроиттифоқ Украинага навбатдаги 1 миллиард евролик траншни ўтказди.

Ушбу тўловни ҳисобга олган ҳолда, Евроиттифоқнинг Украинага макромолиявий ёрдамининг умумий ҳажми 5 миллиард еврога етди.

"Бу Киевга мамлакатни тиклаш чораларни амалга ошириш, жумладан, энергия, сув таъминоти ва транспорт каби муҳим инфратузилмани таъмирлашда ёрдам беради", дейилади ЕИ баёнотида.

Бундан ташқари, Европа–Украина ассоциацияси Кенгаши йиғилиши доирасида томонлар Европа инвестиция банки томонидан Украинадаги инфратузилмани тиклаш учун ажратиладиган кредитлар бўйича битимларга имзо чекишди.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, бу кредитлар ҳажми 300 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, Украина Евроиттифоқ космик дастурининг бир неча йўналишларида иштирок этиш бўйича келишув имзолади.

Европанинг макромолиявий ёрдами (МFA) — бу Украина ҳукумати 35 йил муддатга оладиган кредитлар бўлиб, уларни тўлаш Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади. Умумий ҳажми 18,1 миллиард евро бўлган мазкур дастур G7 ташаббусининг бир қисмидир. Бу ташаббус доирасида Украинага уруш давридаги фавқулодда бюджет эҳтиёжларини қоплаш учун 45 миллиард евро ажратилиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:02 10.04.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!