Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Евроиттифоқ Украинага миллиард евролик “сюрприз” тайёрламоқда

Евроиттифоқ Украинага миллиард евролик “сюрприз” тайёрламоқда

Украина бош вазири Денис Шмигал Львовда Европа Иттифоқи олий вакили Кая Каллас билан учрашди. Музокаралар чоғида нафақат Россияга қарши санкциялар масаласига тўхталиб ўтилди.

Бу ҳақда Шмигалнинг Телеграм-каналида хабар берилди.

Шмигалнинг сўзларига кўра, учрашувда кенг кўламли масалалар, хусусан, фронтдаги вазият, шунингдек, Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари муҳокама қилинган. У Украина мудофаа саноати учун 1 миллиард евро ажратиш ташаббуси, шунингдек, жорий йилда мамлакатни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ташаббуси учун миннатдорчилик билдирди.

"Яқин вақт ичида янги SAFE воситаси тўғрисидаги низом тасдиқланишини кутмоқдамиз. Бу Украинага Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда Европа бозорида ҳам, бевосита украиналик ишлаб чиқарувчилардан ҳам зарур мудофаа маҳсулотларини биргаликда харид қилишда иштирок этиш имконини беради," - дея қўшимча қилди ҳукумат раҳбари.

Киритилди: 16:12 09.05.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!