Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Евро отаси” Роберт Манделл вафот этди

“Евро отаси” Роберт Манделл вафот этди

Нобель мукофоти лауреати ва еврони ўйлаб топган машҳур иқтисодчи Роберт Манделл 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақида унинг ҳамкасби София Жонсон хабар қилган.

Профессор 4 апрель куни Италиянинг Тоскана вилоятида ҳаётдан кўз юмган. Манделл евро асосчиларидан бири ҳисобланади. Иқтисодчи валюта учун теоретик асосни яратиш устида 1960-йилдан иш бошлаган.

Таниқли иқтисодчи Нобель мукофотини 1999 йилда иқтисодиёт йўналиши бўйича қўлга киритган эди. Роберт Манделл Чикаго университетида докторлик даражасини олган, Стенфорд ҳамда Чикаго университетларида дарс берган.

Киритилди: 15:26 06.04.2021. Ўқилди: 3019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!