Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Эврилиш” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб деб топилди

“Эврилиш” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб деб топилди

Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” фильми Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жорий йилда йигирма еттинчи бор ўтказилган халқаро кинофестивалнинг “Kim Jiseok Award” номинацияси ғолиби деб топилди.

Фильмда ўзбекистонлик қаҳрамон тақдири, руҳий кечинмалари, унинг совет даврида ҳарбийлар сафида хизмат қилгани ва урушга боргани ҳақида ҳикоя қилинади.

Уруш унинг ва атрофидаги инсонларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Кўп йиллар ўтиб, ҳаёт машаққатларни бошидан кечирган қаҳрамон тинчлик ўрнатилгандан сўнг Ўзбекистонга – ўз ватанига қайтади.

Фильм воқеалари Ўзбекистон, Афғонистон, Миср ва Буюк Британияда суратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Осиёдаги йирик кинофестиваль ҳисобланган “Busan International Film Festival” Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида 1996 йилдан буён ўтказиб келинади.

Киритилди: 18:11 17.10.2022. Ўқилди: 2139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!