Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews бугун, 30 июн куни Тошкент шаҳрида ўзининг янги ваколатхонасини очди.
«Бу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги ва ишончли мамлакат сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлайди», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўз телеграм-каналида.